1

Эрдўған ташриф давомида Тошкент ва Бухорода бўлади

СИЁСАТ 26.04.2018, 09:49
Эрдўған ташриф давомида Тошкент ва Бухорода бўлади

Туркия президенти Таййип Эрдўған 29 апрел куни Ўзбекистонга расмий ташриф уюштиради, деб хабар қилди Facebook’даги саҳифасида Ўзбекистон президенти матбуот-котиби Комил Алламжонов.

"Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга 2017 йил октябрдаги давлат ташрифи икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни янги босқичга олиб чиққан эди. Давлат раҳбарлари телефон орқали бир неча бор суҳбатлашиб, фаол мулоқот қилиб келмоқда.

Президентимизнинг таклифига биноан Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўған 29 апрель куни мамлакатимизга ташриф буюради. 30 апрель куни Кўксаройда бўлиб ўтадиган музокараларда савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади. 1 май куни Туркия Президентининг Бухорони зиёрат қилиши режалаштирилган", — дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1