1

Ўзбекистонда янги тўлов тизими жорий этилади ва бу аҳоли учун кўплаб қулайликлар эшигини очади

ЖАМИЯТ 30.06.2014, 22:05
Ўзбекистонда янги тўлов тизими жорий этилади ва бу аҳоли учун кўплаб қулайликлар эшигини очади

Пойтахтимизда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон ва Франция ишбилармон доираларининг бизнес-форуми бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.

Тадбирда тижорат банклари, мобиль алоқа компаниялари, шаҳар йўловчи транспорти ва чакана савдо соҳаси вакиллари, экспертлар ва мутахассислар иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси А.Шайхов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида барча соҳаларда ахборот-коммуникация технологиялари кенг жорий этилаётгани тадбиркорликни ривожлантириш, хизмат кўрсатишни янада яхшилашда муҳим омил экани ҳеч биримизга сир эмас.

Электрон тижоратни ривожлантириш, бу борада халқаро тажрибани ўрганиш ва ҳамкорликни кенгайтириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, Франциянинг “Sofrecom” ва “Aesma” компаниялари билан ҳамкорликда NFC (симсиз коммуникация) технологиясини жорий этишга киришилди. Мобиль телефон орқали савдо харидлари тўловини бошқаришга кўмак берадиган ушбу тизим ғоят қулай ва самаралидир.

Яқин кунларда ушбу технологияни жамоат транспортида, кейинчалик, супермаркетлар ва савдо марказларида, дорихоналар, умумий овқатланиш муассасалари ва коммунал хизмат тўлаш пунктларида жорий этиш режалаштирилмоқда. NFC технологияси билан барча турдаги банк карталари орқали тўлов амалга ошириш имконияти мавжуд.

Бизнес-форумда мамлакатимизда NFC технологиясини амалиётга татбиқ этишда тижорат банклари, мобиль алоқа компаниялари ва савдо мажмуалари ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш юзасидан фикр алмашилди.




 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1