Аргентина ва Бельгия чорак финалда (ВИДЕО)

СПОРТ 02.07.2014, 09:25
Аргентина ва Бельгия чорак финалда (ВИДЕО)

Бразилияда бўлиб ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионати иштирокчилари нимчорак финал учрашувларини якунлашди.

Сўнгги икки учрашув ҳам 120 дақиқа давом этди. Аргентина 118 дақиқага қадар Швейцария дарвозасига йўл топа олмади. Ниҳоят учрашув якунлашига 2 дақиқа қолганида Ди Мария ғалаба тўпини киритди – 1:0.

Иккинчи нимчорак финал учрашувида эса Бельгия терма жамоаси қўшимча бўлимларда АҚШ устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Демак, барча чорак финал жуфтликлари билан танишинг:

Бразилия – Колумбия
Франция – Германия
Голландия – Коста-Рика
Аргентина – Бельгия

4 июль куни Бразилия-Колумбия учрашуви 21:00да, Франция-Германия учрашуви эса 01:00 да бўлиб ўтади.

5 июль куни Голландия-Коста-Рика учрашуви 21:00да, Аргентина-Бельгия учрашуви 01:00 да старт олади.    

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1