Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон 29 апрель куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.
Ҳозирда Туркия Президентини расмий кутиб олиш маросими Ўзбекистон Президентининг Facebook’даги саҳифасида тўғридан-тўғри узатилмоқда.
Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон ва Туркия давлат мадҳиялари янгради.