1

Туркия Президентининг ташрифи якунланди

СИЁСАТ 01.05.2018, 17:07
Туркия Президентининг ташрифи якунланди

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Таййип Эрдоғаннинг мамлакатимизга давлат ташрифи самарали ва мазмунли бўлди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Давлат раҳбарларининг Кўксаройда бўлиб ўтган музокаралари натижасида 25 та ҳужжат имзоланди. Экспомарказда икки мамлакат ишбилармонлари 3 миллиард долларлик келишувларга эришди. Бухоро зиёрати учрашувларга қўшимча мазмун бахш этди.

Шунинг билан Туркия Президентининг мамлакатимизга ташрифи ниҳоясига етди.

Ражаб Таййип Эрдоғанни Бухоро халқаро аэропортида Президент Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1