1

Ўзбекистонлик дзюдо бўйича жаҳон чемпионлари Гран-Прида иштирок этишади

СПОРТ 04.07.2014, 15:47
Ўзбекистонлик дзюдо бўйича жаҳон чемпионлари Гран-Прида иштирок этишади

Шу йилнинг 4 июль куни Мўғилистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида дзюдо кураши бўйича Гран-При туркумига кирувчи халқаро турнирга старт берилади. 

uz24.uz нашрининг хабар беришича ушбу  мусобақада 2016 йил Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг йўлланмалари учун рейтинг очколар ҳам ўйналади. 

Мусобақада бутун дунёдан келган дзюдо усталари қаторида Ўзбекистонлик дзюдочилар ҳам иштирок этишади. Ёдингизда бўлса, 2011 йили дзюдо бўйича мутлақ жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган юртдошимиз Абдулла Тангриев икки йиллик дисквалификацияни ўтаётган эди. Ушбу муддат ўз ниҳоясига етганлиги сабабли у ҳам мусобақада иштирок этиши мумкин.
Мазкур Гран-При турнирида қуйидаги спортчиларимиз ғолиблик учун кураш олиб борадилар: 

Баҳром Иноятов (- 60 кг), Улуғбек Норқобилов (- 66 кг), Ғиёсжон Бобоев (- 73 кг), Шаҳзод Собиров (- 81 кг), Камолиддин Холмаматов (- 90 кг), Давронбек Сатторов (- 90 кг), Фахриддин Шарипов (- 100 кг), Ербол Рустамов (- 100 кг), Абдулла Тангриев (+ 100 кг), Муқаддас Кубеева (- 48 кг) ва Гулноза Матниёзова (- 70 кг).

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1