1

Германия ва Бразилия ярим финалда (ВИДЕО)

СПОРТ 05.07.2014, 09:04
Германия ва Бразилия ярим финалда (ВИДЕО)

Бразилияда бўлиб ўтаётган футбол бўйича Жаҳон чемпионати иштирокчилари чорак финал учрашувларини ўтказишмоқда.

Кеча Германия Франция терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Учрашувдаги ягона голни 12 дақиқада Хуммельс боши билан киритди.

Ярим финалда Германияга мусобақа мезбони Бразилия терма жамоаси қаршилик кўрсатади. Бразилия кечаги учрашувда қийинчилик билан Колумбия терма жамоасини мағлубиятга учратди - 2:1.

Ушбу учрашувда Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар умуртқа поғонасидан жароҳат олди. ОАВлари тарқатган хабарларга кўра, Неймар учун Жаҳон чемпионати якунланди ва  энди у бошқа терма жамоаси учун ёрдам беролмайди.

Бугун 21:00 да Аргентина-Бельгия, 01:00да Голландия-Коста-Рика терма жамоалари ўртасидаги учрашувлар бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Голландия-Коста-Рика учрашувини ҳамюртимиз Равшан Эрматов олиб боради. Шу билан Эрматов жаҳон чемпионатларида 9 учрашувни бошқарган ягона ҳакамга айланади.   

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1