1

Равшан Эрматов ЖЧ финалини бошқариши мумкин бўлган ҳакамлар рўйхатида

СПОРТ 07.07.2014, 20:59
Равшан Эрматов ЖЧ финалини бошқариши мумкин бўлган ҳакамлар рўйхатида

Бугун ФИФА ташкилоти Жаҳон чемпионатининг қолган ўйинларини бошқариши мумкин бўлган 15та ҳакамнинг номини эълон қилди. Бу ҳақда uff.uz сайти хабар бермоқда.  

Улар орасида ҳамюртимиз Равшан Эрматов ҳам бор.

Ҳозирга келиб, Бразилия – Германия учрашувига мексикалик Родригес Морено тайинлангани маълум бўлди. Айнан у Суареснинг тишлаб олганини кечирганди.
Кўпчиликнинг фикрича, мундиал финалини осиёлик ҳакам бошқариши мумкин экан.

Қолган ҳакамлар рўйхати билан танишинг:

Осиё:
Нишимура (Япония), Эрматов (Ўзбекистон)

Африка:
Дуэ (Кот-д’Ивуар), Аймуди (Жазоир)

КОНКАКАФ:
Гейгер (АҚШ), Родригес (Мексика)

КОНМЕБОЛ:
Оссес (Чили), Сандро Рисси (Бразилия), Карлос Вера (Эквадор)

Европа:
Чақир (Туркия), Эрикссон (Швеция), Проэнса (Португалия), Уэбб (Англия), Карбальо (Испания).

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1