1

Сколари:”Ўзбекистонга боришимнинг ягона мақсади пул эмасди“

СПОРТ 08.07.2014, 20:59
Сколари:”Ўзбекистонга боришимнинг ягона мақсади пул эмасди“

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Луис Филипе Сколари sovsport.ru сайтига берган интервьюси давомида Ўзбекистонга пул учун борамаганини айтиб ўтди, дея ёзади Championat.asia сайти.

“Пуллар – Ўзбекистонга боришимнинг ягона мақсад эмасди. «Бунёдкор»га фақат мураббий сифатида эмас бошқа мақсадда ҳам чақиришганди. Клуб ривожланиш босқичида эди, инфраструктура, ёшларни тайёрлаш ва бошқаларда ўз ҳиссамни қўшишни жуда истагандим”,-деди Сколари.

“Бунёдкор” клуби собиқ бош мураббийи ўзбекистонликлар очиқ ва жуда меҳмондўст эканлигини ҳам таъкидлаб ўтди.

“Мамлакатда футболга эътибор жуда юқори. Агар маҳаллий ҳукумат инфраструктура, таълим, тиббиёт, телекоммуникация, транспорт тизимига худди шундай эътиборда бўлаверса Ўзбекистонни юксак келажак кутмоқда”,-деди Бразилия терма жамоаси бош мураббийи.

Шунингдек, мураббий Самарқанд шаҳрини ҳам алоҳида эслаб ўтди. “Самарқандга саёҳатчи сифатида борганман. Ушбу шаҳарнинг гўзаллигини кўриб лол қолганман – худди шарқона эртакка тушиб қолгандек эдим”,-дея ёдга олди Луис Филипе Сколари.

Эслатиб ўтамиз, Луис Филипе Сколари 2009-2010 йиллар давомида Тошкентнинг “Бунёдкор” клубини бошқарган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1