Аргентина Голландиядан устун келди (ВИДЕО)

СПОРТ 10.07.2014, 09:35
Аргентина Голландиядан устун келди (ВИДЕО)

Бразилияда бўлиб ўтаётган футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг иккинчи ярим финал учрашуви бўлиб ўтди. 

Аргентина-Голландия жуфтлигида “учар голландлар” фаворит ҳисобланаётган эди. Аммо, учрашувнинг асосий вақтини голландияликлар зарбасиз якунлашди. Қўшимча бўлимларда ҳам жамоалар ҳужумга зўр  беришмади. Пенальтилар сериясида эса Аргентина терма жамоаси дарвозабони Ромеро 2 та зарбани қайтарди ва жамоасини финалга олиб чиқди. 

Энди 12 июль куни Бразилия ҳамда Голландия терма жамоалари учинчи ўрин учун курашишади. Учрашув Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади.

Германия-Аргентина финал учрашуви эса 13 июль куни Тошкент вақти билан 00:00 да бўлиб ўтади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1