1

Араблар Миржалол Қосимовни кузатишмоқда

СПОРТ 29.07.2014, 15:39
Араблар Миржалол Қосимовни кузатишмоқда

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов араб клублари назарига тушган кўринади.

Uff.uz сайтининг ишончли манбаларига таяниб хабар беришича, Дубай шаҳри номини ҳимоя қиладиган клублардан бири Миржалол Қосимовни кузатмоқда. “Уларда терма жамоамиз устозига таклиф билан чиқиш режаси бор”,-дейилади хабарда.

Шунингдек, сайтнинг хабар беришича, Миржалол Қосимов билан Қозоғистон клублари ҳам қизиқаётгани ҳақида маълумотлар бор. Ҳозирча, улар бош мураббийимизга чиқиш вариантини ўрганишмоқда.

“Тўғри, бунинг учун Қосимов Ўзбекистондаги барча терма жамоалардан озод бўлиши керак ва айнан шуни араблар кутишмоқда. Улар Қосимовга кучли мураббий сифатида қарашяпти”,-дея ёзади сайт.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1