1

Ўзбекистон халқ шоири Равшан Эрматовга атаб шеър ёзди

СПОРТ 29.07.2014, 16:13
Ўзбекистон халқ шоири Равшан Эрматовга атаб шеър ёзди

Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо футбол бўйича жаҳон чемпионати учрашувларини бошқарган Равшан Эрматовга атаб шеър ёзди. Шеър матни «Халқ сўзи» газетасининг сайтида эълон қилинди. Қуйида мазкур шеър матнини эътиборингизга ҳавола этамиз. 

Адолат ҳуштаги

Тартиб ва қоида шартдир ҳар ишда,

Ким ғирромлик қилар, кимдир шошилар.

Дунёнинг ярмини айлаб саришта
Ҳакамлик қилганлар Қаффол Шошийлар.

Ўзига қаратиб олам элини,
Ҳукмини ўтказиб, жойи-жойида,
Арабга ўргатган араб тилини
Замахшарий бобо тузган қоида!

Теран томирларга туташ илдизлар,
Номинг элда достон бўлиб юрибди.
Футбол қиролиман, деган юлдузлар
Битта ҳуштагингга қараб турибди.

Истиқлол фарзанди тушса майдонга,
ОТА ўғиллиги билиниб тургай.
Ҳалоллик бонгини уриб жаҳонга,
Адолат ҳуштаги чалиниб тургай!

Эслатиб ўтамиз, 25 июль куни ФИФА ҳаками Равшан Эрматов "Эл-юрт ҳурмати" ордени билан мукофотланди. Шунингдек, Эрматовга "Малибу", қанот ҳаками Абдулҳамидулло Расуловга эса "Орландо" автомобили совға қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи Бразилиядаги мундиалнинг 4та ўйинида ишлашди. Равшан Эрматов бригадаси жаҳон чемпионатлари тарихида 9та учрашувда ишлаб жаҳон рекордини ўрнатди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1