1

Шавкат Мирзиёев Покистон Президенти билан учрашув ўтказди

СИЁСАТ 10.06.2018, 13:25
Шавкат Мирзиёев Покистон Президенти билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 июнь куни Циндао шаҳрида Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайн билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Шавкат Мирзиёев Мамнун Ҳусайнни Покистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлгани билан табриклаб, бу мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни янада кенгайтиришда муҳим омил бўлишини таъкидлади.

Учрашувда савдо, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунинг билан Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга ташрифи ниҳоясига етди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1