1

Тошкентда мактаб ўқувчиси ўғирлик содир этди

ЖИНОЯТ 22.06.2018, 16:47
Тошкентда мактаб ўқувчиси ўғирлик содир этди

20 июнь куни Тошкент шаҳрида мактаб ўқувчиси қинғир ишга қўл урди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Маълум бўлишича, Мирзо Улуғбек туманида яшовчи, 18-сонли ўрта мактабнинг 9-синф ўқувчиси Б.С. шу туманда яшовчи О.Д. исмли аёлнинг уйига очиқ қолган эшик орқали кириб, хонасидан пуллари ва заргарлик буюмларини, ҳамда банк пластик карточкалари бўлган аёллар хамёнини ўғирлаб кетган.

Ушбу ҳолат юзасидан Б.С.га нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1