1

«Оқ ажал»нинг қора гирдоби

ЖИНОЯТ 23.06.2018, 13:42
«Оқ ажал»нинг қора гирдоби

Гиёҳвандлик қанчалик машъум бало экани ортиқча изоҳ талаб этмайди. Шу боис, мамлакатимизда ҳам гиёҳванд моддаларни етишитириш, сақлаш, ўтказиш сингари жиноятларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳар йили халқаро гиёҳвандликка ва гиёҳванд воситаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш куни арафасида пойтахтимизда Миллий хавфсизлик хизмати мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан мусодара қилинган гиёҳвандлик воситалари жамоатчилик кўз ўнгида йўқ қилинади.

Биргина ўтган йилнинг ўзида икки тоннадан ортиқ оғу йўқ қилинган эди. Жорий йилда ҳам бу тадбирга жиддий ҳозирлик кўрилаётганига шубҳа йўқ. Аммо, бу борадлаги тадбирларнинг мунтазам тус олаётгани ҳали бу хавфли иллат ҳамон инсоният, жумладан халқимиз бошига ўз кўланкасини ташлаб турганини кўрсатади.

Мамлакатимизнинг жанубий сарҳадлари ортидаги Афғонистон бугунги кунда ҳам наркотик моддаларнинг асосий манбаи бўлибқолаётир. БуЎзбекистондаги вазиятга ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Халқаро экспертларнинг маълумотларига кўра, 2016 йили қўшни ўлкада 201 минг гектар майдонда 4800 тонна опий етиштирилган. Бу кўрсаткич 2015 йилга нисбатан 18 минг гектар ва 1,5 минг тонна кўп демакдир.

Маълумотларга кўра, мамлакатимизда 2016 йилда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан гиёҳванд моддалар билан боғлиқ 6646 та жиноят фош этилган,ноқонуний айланишда бўлган учярим тоннадан ортиқкилограмм гиёҳванд модда мусодара қилинган.

Маълумотларга кўра, ўтган йили гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятларни содир этгани учун ушланган шахсларнинг 110 нафари чет эл фуқароларидир.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда мустақилликнинг илк йилларидн бошлаб, наркобизнесга қарши кураш йўлида кенг қамровли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Ўзбекистон 1995 йилдаёқ БМТнинг гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши бир қатор конвенцияларига қўшилган. 1999 йилда Ўзбекистон Республикасининг “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалари тўғрисидаги қонуни” қабул қилинган.

Мамлакатимизда амал қилаётган тартибга мувофиқ, судда ашёвий далил сифатида кўрсатилган гиёҳвандлик воситалари ҳукм қонуний кучга киргач, махсус печларда ёқиб юборилади. Ўзбекистонда 1994 йилдан буён 57 тонна 443 килограмм гиёҳванд моддалар шу тартибда йўқ қилинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1