1

Асака шаҳри ҳокимлиги ходими пора билан ушланди (видео)

ЖИНОЯТ 06.07.2018, 16:20
Асака шаҳри ҳокимлиги ходими пора билан ушланди (видео)

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси ва Асака тумани бўлимига тадбиркорлар ариза билан мурожаат қилишади. Бошқарма ходимлари тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида уларнинг аризасига асосан тезкор саъи-ҳаракатларини амалга оширишади.

Маълум бўлишича, Асака туман ҳокимлиги ҳузуридаги "Асака юксак саноат ягона" дирекцияси раҳбари тадбиркорларга ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун ер майдони ажратиб беришни ваъда қилиб, унинг эвазига 1000 АҚШ долларини ҳамда ушбу саноат ҳудудининг коммуникация тизимини ташкил қилиш эвазига учун 6 млн 450 минг талаб қилади.

Дирекция раҳбари ушбу пулларни Асака туманидаги МФЙ ҳудудида олаётганда ашёвий далиллар билан қўлга олинади.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

"Ўзбекистон" телеканали томонидан тайёрланган лавҳани эътиборингизга ҳавола этамиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1