Шавкат Мирзиёев Япония бош вазири Синдзо Абега ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Президенти Япониянинг марказий ва жануби-ғарбий ҳудудларида рўй берган сув тошқини оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва талафотлар етгани муносабати билан таъзия билдирди.






