Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 июль куни Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисини Инқилоб куни муносабати билан табриклади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумот учун, 1952 йилнинг 23 июлида Мисрда давлат тўнтариши содир этилган бўлиб, унда маҳаллий зобитлар бошчилигида ҳаракат Қирол Фарукни тахтдан ағдариб, монархияга барҳам берганди. Шундан буён мазкур кун мамлакатда миллий байрам сифатида нишонланиб келинади.
23.07.2018 11:14
Шавкат Мирзиёев Абдулфаттоҳ ас-Сисини табриклади
