Тошкентда совуқ сувнинг ўчирилиши кутилмоқда

ЖАМИЯТ 06.09.2014, 17:26
Тошкентда совуқ сувнинг ўчирилиши кутилмоқда

Шу йилнинг 8 сентябридан 22 октябрига қадар Тошкентнинг баъзи туманларида сув қувурларида сув босими камайиши ва совуқ сувнинг ўчирилиши кутилади. Бу ҳақда “Сувсоз” ДУК таяниб gazeta.uz нашри хабар бермоқда.

Ушбу сув босимининг пасайиши ва сув ўчирилиши, сув узатиш тармоқларида амалга ошириладиган таъмирлаш ишлари куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари билан боғлиқ.

Сув ўчирилган жойларга сув ташувчи махсус машиналар йўналтирилади. Маълумот учун қуйидаги 256-10-95, 252-55-78, 252-60-08, 1054 телефон рақамларига қўнғироқ қилиш мумкин.

8 сентябрь 09:00 дан 9 сентябрь 09:00 гача
Сув бўлмайди: Миробод тумани, Фарғона йўли, 6-берк кўчаси.
Босим пасаяди: Янги замон мавзеси, Эски Сарикўл.

9 сентябрь 09:00 дан 10 сентябрь 09:00 гача
Сув бўлмайди: Мирзо Улуғбек тумани: М-1, М-2 қисман, Я. Ғуломов кўчаси. Яшнобод тумани: С. Азимов кўчаси, 3- ўтиш йўли, 1-уй, Я. Ғуломов, 66, 68 уйлар. Юнусобод тумани: А. Темур1-ўтиш йўли.

10 сентябрь 09:00 дан 11 сентябрь 09:00 гача
Сув бўлмайди: Учтепа тумани: 23 квартал 1, 3, 11, 27, 42, 53 уйлар, 78,199,107 мактаблар, “Ширин” маҳалласи 378, 392, 409 болалар боғчалари, 24 квартал, “Ватан” маҳалласи, 1-15,17-23 уйлар.

11 сентябрь 09:00 дан 12 сентябрь 09:00 гача
Сув бўлмайди: Юнусобод тумани: Навоий кўчаси бўйлаб, “Туркистон” саройи, “Ал-азиз” кафеси, ИИВ мактаби, “Анхор” кафеси. Сергели массиви 3, 4 тепа қаватлар.
Босим пасаяди: “Оқибат” маҳалласи, “Янги ҳаёт”, Сергели 3,4.

15 сентябрь 09:00 дан 16 сентябрь 09:00 гача
Сув бўлмайди: Миробод тумани: А. Темур шоҳкўчаси, “Халқ банки” ва Савдо Депортаменти, Бухоро кўчаси “Билайн”.

16 сентябрь 09:00 дан 17 сентябрь 09:00 гача
Сув бўлмайди: Мирзо Улуғбек тумани: Яланғоч мавзеси, “Навниҳол”, “Умид” маҳаллалари. Юнусобод тумани: “Обод”, “Оқтепа” маҳаллалари.
Босим пасаяди: ТТЗ, Феруза массивлари.

17 сентябрь 09:00 дан 18 сентябрь 09:00 гача
Сув бўлмайди: Шайхонтохур тумани: “Оқилон” маҳалласи,  141 мактаб, болалар сил касалликлари шифохонаси.
Босим пасаяди: ТЦ-3, “Исломобод” маҳалласи.

18 сентябрь 09:00 дан 19 сентябрь 09:00 гача
Сув бўлмайди: Юнусобод тумани: Ниёзбек кўчаси ва кўчадаги ўтиш йўллари, Олой бозори ўтиш йўллари. Яккасарой тумани: Боғибўстон кўчаси бўйлаб Чўпонота 4 ўтиш йўлидан Боғибўстон хусусий секторигача, Яккасарой кўчаси, Б. Хилолий 3 ўтиш йўли, С. Насафий ва яна икки ўтиш йўли. 

22 сентябрь 09:00 дан 23 сентябрь 09:00 гача
Сув бўлмайди: 81 мактаб, 396, 505 болалар боғчаси, “Пахтакор” “Журжоний”, “Кўкча Оқтепа” маҳаллалари, 8 поликлиника, Жаҳон тиллари универстети қозонхонаси билан, юқумли касалликлар шифохонаси қозонхонаси билан, “Литературная” қозонхонаси. Чилонзор тумани: 2 квартал, 62-68 уйлар, Чўпонота, 1, 2а, 2б, 3-13 уйлар, “Катта Қозиробод” маҳалласи, 77, 79, 81 мактаблари, 83-85 уйларнинг 9-қаватлари.
Босим пасаяди: “1-Чарх Камолон” маҳалласи, 2, 3 кварталлар.

23 сентябрь 09:00 дан 24 сентябрь 09:00 гача
Сув бўлмайди: Мирзо Улуғбек тумани: “Бешкапа” маҳалласи, Султония, Гулирайхон, Агрономия, Буюк ипак йўли кўчалари, 427а, б, в, 412а, б уйлар, ТТЗ-2, 1-4, 11, 12, 14 уйлар, 2 хукумат дала ҳовлиси, ТТЗ тиббий қисми. Олмазор тумани: Зиямов кўчаси, Корақамиш 2/1, 2/5, 1/3, ¼, Қариялар уйи, “Сулола” кафеси, “Олмазор” ресторани, ТИИБ, ГСКБ, Норазтепа кўчаси, Шифонур кўчаси, “Гуручариқ” маҳалласи.
Босим пасаяди: Олмазор тумани хокимияти, кўз шифохонаси.

24 сентябрь 09:00 дан 25 сентябрь 09:00 гача
Сув бўлмайди: Юнусобод тумани: “Оқ олтин” пансионати, “Дархон” маҳалласи.
Босим пасаяди: қоғоз фабрикаси.

25 сентябрь 09:00 дан 26 сентябрь 09:00 гача
Сув бўлмайди: Юнусобод тумани: Боғишамол кўчаси 2, 2а., Сергели тумани: “Дўстлик” маҳалласи, “Шермет”, “Интерсок”, “Новатор” ташкилотлари, гугурт заводи, тикув фабрикаси, “С” Акбар, терини қайта ишловчи цех, қандолат цехи, Спунтик 4.

29 сентябрь 09:00 дан 30 сентябрь 09:00 гача
Сув бўлмайди: Чилонзор тумани: Шарқ, Гулистон, Ал-Хоразмий мавзелари.

30 сентябрь 09:00 дан 1 октябрь 09:00 гача
Сув бўлмайди: Яшнобод тумани: “Бирлашган” маҳалласи, Бирлашган кўчаси 2, 4, 5 ўтиш йўллари. Бирлашган 3, 4 ўтиш йўллари. Бешариқ, “Парвоз” маҳалласи, Авиасозлар 1 квартал, 338,86, 44 болалар боғчаси, мудофаа ишлари бўлими. 
Босим пасаяди: Тузель, 1-4 кварталлари, Авиасозлар, 2 квартал.

2 октябрь 21:00 дан 3 октябрь 09:00 гача
Сув бўлмайди: Сергели тумани: Спутник 4, 7, 16, Дўстлик 1, 2, “Темирйўлчи” маҳалласи, Олмазор кўчаси.
Босим пасаяди: Сергели 1, 2, 3, 4 кўп қаватли уйлари.

6 октябрь 09:00 дан 7 октябрь 09:00 гача
Сув бўлмайди: Юнусобод тумани: Обиравон кўчаси, Отчопар кўчаси.

8 октябрь 09:00 дан 9 октябрь 09:00 гача
Сув бўлмайди: Сергели тумани: Аэропорт 1 ўтиш йўли, “Чоштепа”, “Ўзгариш”, “Навоий”, “Қумариқ” маҳаллалари, Саъдий кўчасидаги новвойхона, аэропорт.

9 октябрь 09:00 дан 10 октябрь 09:00 гача
Сув бўлмайди: Шайхонтохур тумани: Тошиссиққувват бошқармаси, Республика рассомчилик коллежи, Болалар ижодиёти уйи, “Ўқчи” маҳалласи, Бирлик кўчаси. Бектемир тумани: “Абай”, “Истиқбол” маҳаллалари, М. Авезов кўчаси, вино заводи, солиқ инспекцияси, радиотехника коллежи, “Астробод” кафеси.

13 октябрь 09:00 дан 14 октябрь 09:00 гача
Сув бўлмайди: Олмазор тумани: “Чустий”, “Алишер Навоий” маҳаллалари,  Б-1, Б-3, СВ ПГ-13 мавзелари, Туман электр тармоғи, Охакчи кўчаси, Қуёш кўчаси, Лангар кўчаси, Чиғатой дарвоза кўчаси, Пахта кўчаси, Фаробий кўчаси, 2- Чимбой.

14 октябрь 09:00 дан 15 октябрь 09:00 гача
Сув бўлмайди: Мирзо Улуғбек тумани: “Нодирабегим”, “Бешкапа” маҳаллалари, Шўртепа кўчаси, Шалола кўчаси, “Турон”санаторийси.

16 октябрь 09:00 дан 17 октябрь 09:00 гача
Сув бўлмайди: Юнусобод тумани: “Оқибат”, “Жомий”, “Отчопар”, “Уста Ширин”, “Янги ариқ”, “Туркқўрғон” маҳаллалари, 13 квартал, 9 қаватли уйлар. Шайхонтохур тумани: Ц-13, новвойхона, “Турон” меҳмонхонаси, Метро бошқармаси, Хорижга чиқиш келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси , Консерватория, Киночилар уйи, “ЛУКОЙЛ”, МТС, 10 мактаб, 3, 16, 76 болалар боғчалари. Чилонзор тумани: Ўзбекистон кўчаси, ЎзМУ, Солиқ бошқармаси, Олмазор кўчаси.
Босим пасаяди: Шайхонтоҳур тумани: М-12, М-13, М-14, М-15, алоқа коллежи, Политехника университети, авифция факультети, “Пахтакор” стадиони, Қоратош, Бешёғоч, Чорсу мавзеси, А. Қодирий кўчаси. Чилонзор тумани: Байналминал, “Чарх Камолон” маҳалласи, 7 квартал, Муқимий кўчаси, Қатортол кўчасидан Оқтепа айланасигача, “Лутфий” маҳалласи.

20 октябрь 09:00 дан 21 октябрь 09:00 гача
Сув бўлмайди: Чилонзор тумани: Тез тиббий хизмат маркази, Кўкрак жарроҳлиги маркази, “Дўмбиробод” маҳалласи, 1, 3, 5, 10, 11, 17, Наққошлик кўчаси, 188, 232 мактаблар, 317 болалар боғчаси, Истиқлол кўчаси, Боғобод кўчаси.

21 октябрь 09:00 дан 22 октябрь 09:00 гача
Сув бўлмайди: М-6, Германия, Вьетнам элчихоналари, “Ўзбекинвест”, А. Қодирий кўчаси бўйлаб, “Минор”қабристони, мусиқа мактаби. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1