1

SD-карталар 512 ГБ хотира ҳажмига эга бўлди

HI-TECH 13.09.2014, 11:48
SD-карталар 512 ГБ хотира ҳажмига эга бўлди

SD-карталар хотира ҳажми йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Бу сафар SanDisk компанияси томонидан хотира ҳажми 512 ГБ.га тенг бўлган карталар ишлаб чиқарилди.

Қурилма 4К форматида видео ёзиб олувчи профессионалларга мўлжалланган. Хабарда ёзилишича, Extreme PRO SDXC UHS-I 512 GB нархи 800 АҚШ долларига тенг. Маҳсулот эса бир ойдан сўнг сотувга чиқади. Бу ҳақда компания расмий сайтида хабар берилди.

Карта сониясига 90 мегабайт маълумот ёза олади, ўқиш тезлиги эса 95 МБ/с га тенг. Шунингдек, хотира қурилмаси табиий офатларга ҳам бардош бера олади. Карта целсий бўйича -25 дан 85 даража ҳаво ҳароратида, сув ва рентген нурланишида ҳам ишдан чиқмайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1