“Facebook” энди пулли бўладими?

HI-TECH 22.09.2014, 14:34
“Facebook” энди пулли бўладими?

21 сентябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Facebook асосчиси Марк Цукерберг ижтимоий тармоқ пуллик бўлиши ҳақида маълум қилди, деб хабар беради. “National Report”.

Нашрнинг ёзишича, тармоқ фойдаланувчилари 1 ноябрь кунидан бошлаб ҳар ой 2.99 АҚШ доллари миқдорида тўловни амалга оширишлари лозим.

Аммо, жаҳоннинг бир қатор йирик ОАВлари “National Report” нашрининг хабарига ишонмасликка чорламоқда. Вести.Ру нашрининг хабарида ёзилишича, “National Report” – сиёсий сатирик интернет нашр бўлиб, унинг хабарлари таҳминий ёки соҳта бўлган ҳолатлари кўп кузатилган.

Нашрнинг шундай обрўсига қарамай, интернет фойдаланувчилар орасида ушбу хабар катта шов-шувга айланди.

Ҳозирча компания ушбу вазият юзасидан ҳеч қандай изоҳ бермади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1