Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга илк расмий ташрифини амалга оширади

СИЁСАТ 13.09.2018, 11:42
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга илк расмий ташрифини амалга оширади

2018 йилнинг 12 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ҳиндистон Республикаси фавқулодда ва мухтор элчиси Винод Кумар билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Учрашувда бўлажак Ўзбекистон-Ҳиндистон олий даражадаги учрашувига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев октябрь ойида Ҳиндистонга илк расмий ташрифини амалга оширади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари Суҳроб Холмуродов Ўзбекистон-Ҳиндистон ҳукуматлараро комиссиясининг 11-мажлисида маълум қилган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1