8 октябрь куни Самарқанд вилоятининг Паст Дарғом туманида яшовчи Ғ.Х. ИИБга мурожаат қилган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Қайд қилинишича, унда 2017 йил 25 апрель куни унинг таниши У.Қ. (исмли аёл) ўзининг Сўғдиёна масканида жойлашган хонадонини сотмоқчи эканлигини айтиб, алдов йўли билан ундан 64 млн. 117 минг сўм пулини олиб шу кунгача уйининг ҳужжатларини ҳам олган пулларини ҳам бермай келаётганлигини маълум қилинган.
Кўрилган чоралар натижасида У.Қ. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.