1

"Ўзэкспомарказ"даги кўргазмада Россиянинг йирик саноат корхоналари ўз маҳсулотларини намойиш этишмоқда

ИҚТИСОДИЁТ 18.10.2018, 13:23
"Ўзэкспомарказ"даги кўргазмада  Россиянинг йирик саноат корхоналари ўз маҳсулотларини намойиш этишмоқда

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида ҳудудлараро ҳамкорлик 1-форуми ўз ишин давом эттирмоқда.

Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ”да Ўзбекистон Республикаси Савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, томонидан Россия Федерациясининг Иқтисодий ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган форум доирасида Россиядаги йирик ишлаб чиқариш корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

Унда Россиянинг Ростов, Иваново, Оренбург, Пенза, Самара, Челябинск вилоятлари, Олтой ўлкаси ва бошқа ҳудудларидаги йирик саноат корхоналари ўз маҳсулотларини намойиш этишмоқда.

Кўргазмадан енгил саноат, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, қандолатчилик, фармацевтика корхоналарида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ўрин олган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1