1

Кўксаройда Владимир Путинни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (видео)

СИЁСАТ 19.10.2018, 11:52
Кўксаройда Владимир Путинни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (видео)

Аввал хабар қилинганидек, 18 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин мамлакатимизга келди.

19 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Кўксарой” қароргоҳида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни қабул қилди.

Президентлар шоҳсупага кўтарилдилар. Икки давлат мадҳиялари янгради. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.

Мазкур ташриф асносида Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, турли соҳаларда янги қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилади, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашади.

Ташриф якунида давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти қабул қилиниши, йигирмага яқин ҳужжат имзоланиши режалаштирилган. Шунингдек, Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари ҳамда ишбилармон доиралари ўртасида йирик инвестиция ва савдо шартномалари имзоланиши кўзда тутилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1