1

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Қўшма баёнотни имзоладилар

СИЁСАТ 19.10.2018, 15:26
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Қўшма баёнотни имзоладилар

Давлат раҳбарларининг самарали музокаралари якунида салмоқли ҳужжатлар қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Қўшма баёнотни имзолади.

Ташриф доирасида имзоланган 2019-2024 йилларда иқтисодий ҳамкорлик дастури, 2019-2021 йилларда маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик дастури, “Суффа” халқаро радиоастрономик обсерваториясини ташкил этиш бўйича йўл харитаси, Ўзбекистонда Россиянинг етакчи олий таълим муассасалари филиалларини ташкил этиш ва фаолиятини таъминлаш тўғрисидаги битим, Тўқимачилик саноатида ҳамкорлик тўғрисидаги битим ўзаро алмашилди.

Ташриф асносида турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган 20 та ҳужжат имзоланди.

Томонлар Россия Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи мамлакатларимиз ўртасида стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳидаги кенг кўламли ҳамкорликни янада ривожлантиришга кучли суръат бағишлашига ишонч билдирди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1