1

Адлия вазирлиги тузилмасига кирмаган коллежларда ҳуқуқшунослар тайёрлаш тўхтатилади

ЖАМИЯТ 25.10.2018, 15:15
Адлия вазирлиги тузилмасига кирмаган коллежларда ҳуқуқшунослар тайёрлаш тўхтатилади

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежларида ўқишни ташкил қилиш чоралари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди. Қарор билан Адлия вазирлигининг юридик коллежларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Унга кўра, юридик коллежларда ўқишга қабул қилиш вазирлик томонидан белгиланган қабул квоталари доирасида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Кам таъминланган оила фарзандлари, Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, шунингдек, кўзи ожиз абитуриентлар қабул квоталаридан ташқари вазирлик томонидан махсус ажратилган ўринларда қабул қилинади. Ушбу ўқувчилар қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат гранти асосида таҳсил олишади.

Низомга мувофиқ, хорижий фуқароларни юридик коллежга ўқишга қабул қилиш белгиланган тартибда ўтказиладиган суҳбат натижаси бўйича амалга оширилади.

Шунингдек, қарор билан 2019–2020 ўқув йилидан бошлаб Адлия вазирлиги тузилмасига кирмаган коллежларда “Юриспруденция”, “Ҳуқуқшунослик”, “Ижтимоий муҳофаза қилиш ҳуқуқшуноси” йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқувчиларни тайёрлаш тўхтатилади.

Мазкур тартиб 2019 йил 1 апрелдан амалга киритилади.

Эслатиб ўтамиз, вазирлик тузилмасида ҳар бир ҳудудда биттадан – 14 та юридик коллеж ташкил этилган.

Юридик коллежларга ўқишга қабул қилиш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1