АсосийJamiyat

Меъморий обидалар, миллий ҳунармандлик мактаблари фаолияти делегация аъзоларида катта таассурот қолдирди

'Меъморий обидалар, миллий ҳунармандлик мактаблари фаолияти делегация аъзоларида катта таассурот қолдирди'ning rasmi

Россия Либерал-демократик партияси раиси Владимир Жириновский бошчилигидаги делегация 2 ноябрь куни Бухорога келгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон ва Россия парламентлари вакиллари ўртасида мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар ўзаро ишонч ва манфаатдорлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик тамойиллари асосида изчил ривожланаётгани, бунда икки давлат раҳбарларининг учрашувларида эришилган келишувлар муҳим асос бўлиб хизмат қилаётгани таъкидланди.

photo5397859402796608030.jpg

Меҳмонларга Ҳаракатлар стратегияси доирасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берилди.

Владимир Жириновский Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида иқтисодиётни либераллаштириш, хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади. Миллий ўзликни асраш, илм-фан ва инновация соҳасини ривожлантириш йўлидаги саъй-ҳаракатлар ўз самараларини бераётганини мамнуният билан қайд этди.

Мулоқотда парламентлараро муносабатларни ривожлантириш барча соҳада изчил ютуқларга эришиш, мамлакатларимизнинг манфаатли алоқаларини янада тараққий эттириш имконини бериши таъкидланди.

– Ўзбекистон ва Россия иқтисодиёт, туризм, таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришда улкан имкониятларга эга, – деди В.Жириновский. – Бунинг учун ўзаро мулоқотларни кенгайтириш, тадбиркорлик фаолияти йўлида зарур шароитларни яратиш керак. Бу борадаги мақсадларга эришишда турли вазирлик ва идоралар, хусусан, парламентлараро ҳамкорлик гуруҳлари имкониятларидан самарали фойдаланиш керак.

2500 йиллик тарихга эга Бухоро заминида яшаётган турли миллат ва элат вакилларининг дўстлиги маданий ва маънавий анъаналарга асосланган, Марказий Осиё халқлари қадимий меросидан руҳий қувват олган.

photo5397859402796608031.jpg

Куннинг иккинчи ярмида Россия делегацияси Бухорода бунёд этилган маданий мерос объектлари, диққатга сазовор жойларни томоша қилди.

Меҳмонлар Бухоро яҳудийлари синагогасида бўлиб, юртимизда барча дин ва миллат вакиллари учун яратилган эркинлик ва шароитлар билан танишди.

photo5397859402796608029.jpg

Бухоронинг тарихий қисмдаги меъморий обидалар, миллий ҳунармандлик мактаблари фаолияти делегация аъзоларида катта таассурот қолдирди.

    Бошқа янгиликлар