АсосийIqtisodiyot

Ўзбекистон бозорларида мол, қўй ва товуқ гўшти арзонлашдими?

'Ўзбекистон бозорларида мол, қўй ва товуқ гўшти арзонлашдими?'ning rasmi

Кузатишлар мамлакатимиз бозорларида мол, қўй ва товуқ гўштининг бироз арзонлашганини кўрсатмоқда.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси мамлакат бозорларидаги нарх-наволарни ўрганишни давом этади, деб ёзмоқда ЎзА.

Мамлакат бозорларидаги озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 2018 йил 4 ноябрь ҳолатидаги нархлари:

Мол гўшти

26 000 сўмдан 41 000 сўмгача

d4a57e40_1fcc_4c7e_832b_f38075e3abd3_cx0_cy10_cw0_w1023_r1_s.jpg

Кузатишлар мамлакатимиз бозорларида мол гўштининг бироз арзонлашганини кўрсатмоқда. Масалан, ўтган ҳафталарда 1 кг. мол гўшти 26000 сўмдан 46000 сўмгача бўлган нархларда сотилаётган эди. Айни пайтда 1 кг. мол гўштини 26000 сўмдан 41000 сўмгача нархларда учратиш мумкин.

Энг арзон нархлар Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида кузатилди. Бу ҳафтада 1 кг. мол гўштининг нархи 26000 сўмдан 41000 сўмгача сотилмоқда.

Энг қиммат нарх ҳам ушбу бозорга тегишли – 41000 сўм.

Пойтахт бозорларида 1 кг. мол гўштининг нархи 28000 – 40000 сўм.

Қўй гўшти

28 000 сўмдан 44 000 сўмгача

15ed8d8d_8cee_41e0_9432_40e557dd2162_w1023_r1_s.jpg

Кузатишлар қўй гўштининг ҳам ўтган ҳафтага нисбатан бироз арзонлашганини кўрсатмоқда. Масалан, ўтган ҳафталарда 1 кг. қўй гўшти 28000 сўмдан 46000 сўмгача бўлган нархларда сотилган бўлса, бу ҳафтада 1 кг. қўй гўшти 28000 сўмдан 44000 сўмгача учратиш мумкин.

Энг арзон нарх “Фарҳод” бозори (Тошкент шаҳри)да – 1 кг. қўй гўшти нархи 28000 – 38000 сўм.

Энг қиммат нарх Янги шаҳар бозори (Андижон)да – 1 кг. қўй гўшти 42000 – 44000 сўм.

Товуқ гўшти

12 000 сўмдан 20 000 сўмгача

9255f1ea211f0420f24e0d9bb2df9f51_720x480.jpg

Ўтган ҳафтадаги нархлар ўзгаришсиз қолган. Бироқ баъзи ҳудудлардаги нархлар қимматлашган, айримларида эса арзонлашган.

Энг қиммат нарх Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 17000 – 20000 сўм

Энг арзон нарх Наманган шаҳри "Сардоба" деҳқон бозорида – 12000 – 14000 сўм

Пойтахт бозорларида 1 кг. товуқ гўшти 16000 – 20000 сўмдан истеъмолчиларга етказиб берилмоқда.

Гуруч

3 000 сўмдан 12 500 сўмгача

ris_devzira_2_4_lazer.jpg

Республика бозорларида гуручни ўртача нархда 4000 – 8000 сўмгача учратиш мумкин.

Энг қиммат нарх Қўйлиқ деҳқон бозори (Тошкент шаҳри) – 5000 – 12500 сўм

Энг арзон нарх Самарқанд шаҳри "Сиёб" бозори – 3000 – 9000 сўм.

Ўсимлик ёғи

8 000 сўмдан 12 500 сўмгача

fe6ddc67a20b6100053ad6be91646d72.jpg

Мамлакатимиз бозорларида 1 кг. ўсимлик ёғи 8000 минг сўмдан 12500 сўмгача нархларда сотилмоқда.

Энг арзон нархлар Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 8500 – 10500 сўм.

Энг қиммат нархлар "Фарҳод деҳқон бозори" (Тошкент шаҳри) 12500 сўмгача.

Ун

1 500 сўмдан 3 500 сўмгача

1_1.jpg

Кузатишлар 1-навли уннинг бироз арзонлашганини кўрсатмоқда.

Энг арзон нарх Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 1 кг. 1-навли ун 1500 сўмдан 2000 сўмгача.

Энг қиммат нарх Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозори – 2500 – 3500 сўм.

Шакар

4 100 сўмдан 5 500 сўмгача

2018_05_08_171720_36c09f33c.jpg

Энг қиммат нарх Навоий шаҳри "Саҳоват" МЧЖ га қарашли марказий деҳқон бозори – 4500-5500 сўм.

Энг арзон нарх Фарход деҳқон бозори (Тошкент шаҳри)да – 4100 – 4600 сўм.

Тухум

400 сўмдан 700 сўмгача

eggs_1.jpg

Бу ҳафтада Республика бозорларида товуқ тухумининг нархи ўтган ҳафтада қимматлашгани билан сақланиб қолди.

Мамлакатимиз бозорларида 1 дона товуқ тухумини ўртача 500-600 сўмдан харид қилиш мумкин.

Картошка

1 200 сўмдан 3 000 сўмгача

kartoshka.jpg

Картошканинг ўтган ҳафтадаги нархи сақланиб қолган.

Энг арзон нарх "Юнусобод деҳқон бозори" (Тошкент шаҳри)да – 1200 сўмдан 2500 сўмгача.

Энг қиммат нарх – мамлакатимизнинг аксарият бозорларида 1 кг. картошка 3000 сўмгача.

Помидор

2 000 сўмдан 8 000 сўмгача

bez_nazvaniya.jpg

Энг арзон нарх Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 2000 сўмдан 3000 сўмгача.

Энг қиммат нарх пойтахт бозорларида – 5000 – 8000 сўмгача.

Хўжалик совуни

1250 сўмдан 4000 сўмгача

pic180806095050264.jpg

Энг арзон нарх Наманган шаҳри "Сардоба" деҳқон бозори – 1250 сўмдан 1800 сўмгача.

Энг қиммат нарх Гулистон шаҳри Марказий деҳқон бозори – 2000 – 4000 сўмгача.

    Бошқа янгиликлар