1

Чирчиқда 4 000 АҚШ долларини ўғирлаган аёл қўлга олинди

ЖИНОЯТ 08.11.2018, 16:51
Чирчиқда 4 000 АҚШ долларини ўғирлаган аёл қўлга олинди

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида шу йил 5 ноябрь куни номаълум шахс Д.С. (исмли аёл)нинг уйи эшигини калит танлаш йўли билан очиб кириб, хонасидан 4 000 АҚШ долларини ўғирлаб кетган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Чирчиқ шаҳрида яшовчи Х.Н. (исмли аёл) содир этганлиги аниқланиб, ушланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1