8 ноябрь Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида нохуш воқеа юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Янгиовул қишлоғида яшаган, нафақахўр А.И. уйида бирга яшовчи икки нафар вояга етмаган набиралари билан биргаликда ухлаб ётганларида уйи ошхонасига ўрнатилган газ ёрдамида иситиладиган сув иситиш мосламасидан (АГВ) сизиб чиққан ис гази хонадан мўри чиқарилмаганлиги сабабли уй ичига тўпланган.
Натижада А.И. захарланиб воқеа жойида вафот этган, унинг набиралари эса ис газидан захарлангани туфайли, касалхонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






