“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК энди мижозлар авиачипталарни онлайн равишда MasterCard карталари орқали ҳам сотиб олиш имкониятини яратди.
Бунгача бундай хизматдан UzCard ва VISA карталари эгалари фойдалана олишарди.
Шунингдек, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК расмий сайти орқали ҳам авиачипталарни сотиб олса бўлади. Сайт орқали ўзингизга маъқул жойни ҳам танлашингиз мумкин.