1

Тошкентда «Трамадол» ва «Лирика» сотишда гумонланган 46 киши қўлга олинди (видео)

ЖИНОЯТ 10.11.2018, 12:29
Теглар: Видео
Тошкентда «Трамадол» ва «Лирика» сотишда гумонланган 46 киши қўлга олинди (видео)

23 октябрдан 7 ноябргача бўлган даврда Тошкент шаҳар ИИББ «Трамадол» ва «Лирика» психотроп дори воситаларини сотишда гумон қилиниб, 46 кишини қўлга олди.

Қўлга олинган шахслардан умумий миқдорда 3 023 қути Ўзбекистон Республикасида савдоси тақиқланган Наркотик моддалари рўйхатига қўшилган дори воситалари олинган.

Ички ишлар органларининг дастлабки тергов идоралари томонидан 19 та жиноий ишлар қўзғатилди, шулардан 6 таси – Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273 моддаси («Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш») ва 16 таси – 276 моддаси («Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар») бўйичадир.

2 ноябрь куни Учтепа туманида олиб борилган тезкор-профилактика тадбирлар давомида 28 ёшли Ҳаётилло А. исмли фуқаро қўлга олиниб, унинг ёнидан «Трамадол» дори воситасининг 16 та қутиси топилди. 6 ноябрь куни Учтепа туманида яшовчи 39 ёшли Жамшид Л. Яшнобод туманида бошқариб борган автомобилида 6 қути эркин савдога тақиқланган дори воситалари топилди. 7 ноябрь куни Шайхонтохур туманида 47 ёшли Улуғбек А. қўлга олинди. Жиноят қидирув ходимлари унинг ёнидан 120 дона трамадол топишди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 22 октябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан гиёҳванд моддалари аналогларини тайёрлаш, харид қилиш, сақлаш, сотиш ва бошқа ҳаракатлар учун масъулият учун жавобгарлик киритилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 27 октябрдаги «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва трансит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори билан Ўзбекистон Республикасида савдоси тақиқланган Наркотик моддалари рўйхатига трамадол қўшилди.

Ушбу воситалар инсон психикасига бошқа наркотиклар каби кучли таъсир ўтказиб, ўрганиб қолишга олиб келади ва ниҳоят инсон соғлиғини ва психикасини яксон қилади. Трамадолни таъсир кучи бўйича морфин билан солиштирса бўлади. Бир маротабалик қабулда эйфория ҳиссини уйғотиши мумкин, аммо мунтазам қабул қилишда кўникиб қолишга олиб келади ваопий наркоманиясидеб ташҳисланади.

Лирика ўз таркибида «прегабалин» номли, эпилепсияга қарши хусусияти бор моддага эга. У нейропатик оғриқлар ва кучли хавотир вақтида қабул қилинади. Фойдаланиш кўрсатмаларида асабийлик, депрессия ва бошқа бир қатор ножўя таъсирлар билан бирга кўникиб қолиш эҳтимоли борлиги ва «бекор қилиш» синдромига олиб келиши келтирилган.


"Ҳурматли фуқаролар! Қонунга хилоф ҳаракат қилиб қўймаслик учун ва шунингдек сифатсиз ва қалбаки дори воситаларидан сақланиш учун уларни фақат дорихоналардан харид қилинг. Ёдингизда бўлсин: эркин савдода чекланган воситалар рўйхатига киритилган дориларни шифокор рецептисиз сотиб олишга ҳаракат қилиш – қонунга қарши бориш демакдир", - дейилган Тошкент ИИББ хабарида.

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1