GM Uzbekistan компанияси 2019 йилда Damas ва Labo автомобилларини ишлаб чиқаришни 54 минг донагача етказмоқчи.
2018 йилда бу русумдаги автомобилларни ишлаб чиқариш ҳажми 42 минг донани ташкил этади. Келаси йилда эса уларни ишлаб чиқариш 54 минг донагача етказилади.
Компаниянинг маълум қилишича, 8 ноябрь ҳолатига мижозлар учун 27 мингта шартнома тузилган (23 мингта шартнома Damas ва 4 мингта шартнома Labo учун).