АсосийJinoyat

Наманганда ишчи ўз раҳбарини темир бўлаги билан урган

'Наманганда ишчи ўз раҳбарини темир бўлаги билан урган'ning rasmi

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида 27 октябрь куни Чусткўприк маҳалласида яшовчи С.М. ўзи ишлайдиган корхона раҳбари — маҳалладош А.Р. билан жанжаллашиб қолган.

Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, жанжал вақтида С.М. ўз раҳбарининг бошига темир бўлаги билан уриб, унга жароҳат етказган.

Натижада А.Р. касалхонага ётқизилган. С.М. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар