1

Денов туманига янги ҳоким тайинланди

ЖАМИЯТ 11.11.2018, 09:14
Денов туманига янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Денов тумани Кенгашининг бугун ўтказилган навбатдан ташқари сессиясида туманнинг янги ҳокими тасдиқланди.

Ибатов Бахтиёр Кенжаевич туман ҳокими этиб тасдиқланди.

Бахтиёр Ибатов янги лавозимга Денов туманини 2017 йилнинг октябрь ойидан буён бошқариб келаётган Қосимов Улуғбек Бердиқобиловичнинг ўрнига тайинланди.

Улуғбек Қосимов жорий йилнинг 8 ноябридан Сурхондарё вилояти прокурори лавозимида иш бошлади.

Бахтиёр Ибатов 2016 йил декабридан буён Ангор туманини бошқариб келаётган эди. У бундан аввал Қизириқ тумани ҳокими, шунингдек, прокуратура тизимида турли лавозимларда фаолият кўрсатган

Аввал хабар қилганимиздек, Ангор туманига жорий йилнинг 10 ноябридан вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган Турапов Усмон Янгибаевич ҳоким вазифасини бажарувчи бўлди.

Халқ депутатлари Денов тумани Кенгашининг навбатдан ташқари 48-сессиясида Сурхондарё вилояти ҳокимининг биринчи ўрибосари Т.Боболов иштирок этди ва сўзга чиқди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1