1

Бекободдаги боғчалардан бирида 56 бола ва 2 нафар тарбияловчи заҳарланди

ЖАМИЯТ 11.11.2018, 09:21
Бекободдаги боғчалардан бирида 56 бола ва 2 нафар тарбияловчи заҳарланди

9 ноябрда Бекобод шаҳри тиббиёт бирлашмасига қарашли юқумли касалликлар касалхонасига 8-сонли мактабгача таълим муассасасининг 8 нафар тарбияланувчиси овқатдан заҳарланиш эҳтимолий ташхиси билан ётқазилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Ушбу ҳолат юзасидан Бекобод шаҳри прокуратураси томонидан ўтказилаётган терговгача текширув давомида бугунги кунга келиб юқоридаги мактабгача таълим муассасасининг 56 тарбияланувчиси ва 2 тарбияловчиси тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилгани ва уларга тиббий ёрдам кўрсатилаётгани ўрнатилган.

Тиббиёт бирлашмасининг маълум қилишича, ёрдам сўраб мурожаат қилган одамларнинг соғлиғи ўртача оғирликда деб баҳоланган, уларга “овқат токсикоинфекцияси” ташхиси қўйилган.

Айни вақтда бу ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан суд-кимё ва бактериологик экспертизалар тайинланган, Ўзбекистон Жиноят кодексининг 257.1-моддаси 1-қисми (Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Таъкидланишича, Бош прокуратура томонидан тергов бориши устидан тегишли назорат ўрнатилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1