АсосийJinoyat

Тошкентда одам савдоси билан шуғулланган аёл қўлга олинди

'Тошкентда одам савдоси билан шуғулланган аёл қўлга олинди'ning rasmi

Пойтахт ички ишлар органларига "Гули" исмли аёл хорижга фоҳишалик билан шуғулланиш учун аёлларни жўнатиш ишлари билан шуғулланиши ҳақида хабар келиб тушади.

Ҳуқуқ тартибот орган ходимлари 7 ноябрь куни ўтказилган тезкор тадбир натижасида халқаро аэропорт ҳудудида одам савдоси жиноятини содир этишда гумонланган Андижон вилоятида туғилган, 26 ёшли Гулчирой С. қўлга олинди.

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми одам савдоси бўйича жиноят иш қўзғатилиб, тергов иши олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар