1

Божхоначилар "ёстиқ" операциясини фош этишди

ЖИНОЯТ 13.11.2018, 17:11
Божхоначилар "ёстиқ" операциясини фош этишди

Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни давлатдан мамлакатга товар-моддий бойликларни олиб ўтиш чоғида айрим фуқаролар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ўз вақтида бартараф этилмоқда, деб хабар берди Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати.

Яқинда “Дўстлик” чегара божхона пости орқали ҳаракатланаётган 2 нафар фуқаро - Ж.З ва К.И. божхона ходимларига ўз эҳтиёжлари учун 4 дона ёстиқ олиб ўтишаётганликларини маълум қилишади.

Бир қарашда ёстиқлар олиб ўтилса бунинг қандай зиёни бор, дейиш мумкин. Аммо ушбу 4 дона ёстиқлар рентген аппарати ёрдамида божхона кўригидан ўтказилганда қонунбузарларнинг найранги фош этилди.

Ушбу ёстиқлар ичига умумий қиймати 5 миллион сўмлик “Ariel” номли кир ювиш кукуни, “Golden Rose” номли чинни идишлар ва яна кўплаб уй-рўзғор буюмлари яширилган экан.

Шунга ўхшаш яна бир ҳолатда ушбу пост орқали ҳаракатланаётган О.Н., Ж.С. ва К.Ш. исмли шахслар хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 22 575 000 сўмлик аёллар ва болалар курткалари, крассовка, жемпер каби кўплаб кийим бошларни юртимизга ноқонуний йўллар билан олиб киришга уринган вақтда божхона ходимлари томонидан тўхтатиб қолинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1