АсосийJinoyat

Тошкент вилоятида мактаб ўқувчилари талончилик қилишди

'Тошкент вилоятида мактаб ўқувчилари талончилик қилишди'ning rasmi

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туман ИИБга мактаб ўқувчисига нисбатан талончилик содир этилган ҳақида ариза келиб тушган, деб хабар қилди ИИВ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, 2 номаълум шахс, Ғазалкент шаҳрида яшовчи мактаб ўқувчиси А.Д.ни қўлидан “MI-A2-Lite” русумли мобиль телефонини тортиб олиб, воқеа жойидан ғойиб бўлишган.

“Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Ғазалкент шаҳрида яшовчи, 1-сонли ўрта мактабнинг 10-синфида таҳсил олувчи ўқувчилар Т.А. ва Д.А.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, - дейилган хабарда.

    Бошқа янгиликлар