1

Коллеж ўқувчиси автомашинани олиб қочаётганида тош уюмига бориб урилди

ЖИНОЯТ 13.11.2018, 21:31
Коллеж ўқувчиси автомашинани олиб қочаётганида тош уюмига бориб урилди

2018 йил 7 ноябрдан 8 ноябргача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида яшовчи А.Д.нинг уйи олдида қаровсиз қолдирилган “ГАЗ-67” русумли юк автомашинасини ҳайдаб қочаётган вақтида, шу кўчадаги тош уюмига урилиб, автомашинани воқеа жойида қолдириб ўзи яширинган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Бурчмулло қўрғонида яшовчи Бурчмулло ўрмон хўжалиги касб-ҳунар коллежи 3-босқич ўқувчиси Б.Р. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1