АсосийJamiyat

​Қуролли Кучлари академиясида чет тилларини ўқитишда мавжуд муаммолар ўрганиб чиқилди

'​Қуролли Кучлари академиясида чет тилларини ўқитишда мавжуд муаммолар ўрганиб чиқилди'ning rasmi

Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида “Ҳарбий соҳада чет тилларни мақсадли ўқитишда мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари” мавзусида илмий-амалий анжуман ўтказилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Анжумандан кўзланган асосий мақсад Қуролли Кучлар академиясида малакали офицер кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва профессор-ўқитувчиларнинг услубий маҳоратини ошириш ҳамда чет тиллар бўйича билимларни чуқурлаштириб ўқитишдаги долзарб муаммолар ва уларни ҳал этиш йўлларини муҳокама қилиш, ўзаро фикр алмашишдан иборат.

Унда Академия профессор-ўқитувчилари, Ҳарбий-илмий тадқиқотлар маркази офицерлари, ҳарбий соҳа докторантлари, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети, Ўзбекистон инглиз тили ўқитувчилари ассоциацияси, Тошкент давлат шарқшунослик институти, Давлат хавфсизлик хизмати институти, Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг қошидаги махсус факультет, Тошкент молия институти, Қуролли Кучлар “Тинчлик йўлида ҳамкорлик дастурини тайёрлаш” маркази, Миллий гвардия Ҳарбий-техник институтидан жами 80 га яқин вакиллар қатнашди.

Маърузачилар ўз чиқишларида чет тилларини ўрганишда замонавий усул ва услублар, инфокоммуникация технологияларининг ўқув жараёнидаги ўрни, уларни қўллашда тиллар йўналишидан келиб чиққан ҳолда ўзига хос хусусиятларини инобатга олиш, мустақил тайёргарликнинг ўрнига, ўқитувчининг малакасига, аудиториянинг психологик жиҳатига ва бошқа омилларга тўхталиб ўтдилар.

Шу билан бирга анжуманда профессор Мираббос Ирискулов ва Ўзбекистон инглиз тили ўқитувчилари ассоциацияси директори Феруза Рашидова ҳам қатнашиб, мухокама чоғида улар томонидан Қуролли Кучлар академияси билан ҳамкорлик ўрнатиш ва ҳар ҳафта Тиллар кафедрасида тренинглар ташкил этиб, бу йиғилишда бошқа ОТМ профессор-ўқитувчиларини ҳам иштирок этишларини таъминлаш таклиф этилди.

Анжуман сўнгида ўтказилган очиқ мулоқотли савол-жавоб вақтида маърузачилар ва иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар, муаммоларни ҳал этиш бўйича тавсиялар берилди.

    Бошқа янгиликлар