АсосийJinoyat

"Қизил" йўлакдан яширинча олиб ўтилаётган қоракўл терилари ушланиб қолинди

'"Қизил" йўлакдан яширинча олиб ўтилаётган қоракўл терилари ушланиб қолинди'ning rasmi

Тошкент халқаро аэропорти божхоначилари Истанбул шаҳрига отланган фуқаро М.Р.нинг қўл юкларини божхона кўригидан ўтказиш чоғида қонунбузарлик ҳолатини аниқлашди, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати.

Ушбу шахс гарчи "қизил йўлак" орқали ҳаракатланган бўлса-да, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилинмаган 45 дона қоракўл териларини қўл юклари орасига яширганча мамлакатимиздан ноқонуний тарзда олиб чиқиб кетишга уринган экан.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар