Ўзбекистон Республикасининг "Сиёсий партиялар тўғрисида"ги қонунининг 6-моддасига асосан экологик партия ташкил этиш бўйича мамлакатимиз фуқароларидан иборат ташаббускорлар гуруҳи шаклланди.
Бугун, 14 ноябрь куни Халқаро савдо марказида янги партия ташкил этиш бўйича мажлис ўтказилди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Мажлисда Ўзбекистон экологик партияси ташкил этилгани маълум қилинди.
Борий Алихонов раислигида ўтказилаётган мазкур анжуманда вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этди.






