АсосийJamiyat

​Ислом тараққиёт банки "Вақф" қонунчилигини ишлаб чиқиш бўйича грант ажратади

'​Ислом тараққиёт банки "Вақф" қонунчилигини ишлаб чиқиш бўйича грант ажратади'ning rasmi

2018 йил 14-17 ноябрь кунлари Ислом тараққиёт банки ваколатли ходимларидан иборат гуруҳ “Ўзбекистон банк секторида Исломий молиялаштириш механизмларини жорий этиш масалаларини муҳокамаси” бўйича Тошкент шахрида бўлишади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувдан мақсад “Исломий молиялаштириш механизмларини жорий этиш ва “Вақф” қонунчилигини ишлаб чиқиш бўйича гранд ажратиш масалалари”ни мухокама қилишдан иборат.

Исломий молиялаштириш масаласида турли вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида анжуман ташкил этилиши ҳам кўзда тутилган.

Шунингдек, делегация аъзолари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларини зиёрат қиладилар.

    Бошқа янгиликлар