АсосийJamiyat

Инновацион ривожланиш вазирига ўринбосарлар тайинланди

'Инновацион ривожланиш вазирига ўринбосарлар тайинланди'ning rasmi

Ҳукумат қарори билан Шароф Рахимбердиевич Ражаббаев Инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи, Ойбек Кабилжанович Норинбаев эса Инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Инновацион ривожланиш вазирлиги илғор хорижий тажриба, жаҳон фанининг замонавий ютуқлари, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар асосида иқтисодиётнинг барча тармоқлари ва ижтимоий соҳани жадал инновацион ривожлантиришни таъминлаш мақсадида ташкил этилган.

    Бошқа янгиликлар