АсосийJinoyat

Тожикистондан Ўзбекистонга келган вагон ичида автомат патрони аниқланди

'Тожикистондан Ўзбекистонга келган вагон ичида автомат патрони аниқланди'ning rasmi

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” темир йўл чегара божхона пости орқали Ўзбекистонга яширинча кириб келаётган ўқ-дори тўхтатиб қолинди, деб хабар қилди давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Тожикистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига кириб келган юк поездининг вагонларидан бири божхона назоратидан ўтказилганда, мазкур вагоннинг кўз илғамас, хуфия жойига айёрона тарзда жойланган 1 дона 7,62мм. калибрли Калашников автоматининг патрони борлиги аниқланди.

Ҳозирги вақтда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар