1

Янгийўлдаги савдо дўкони ўғрилари юқори синф ўқувчилари экани аниқланди

ЖИНОЯТ 16.11.2018, 12:04
Янгийўлдаги савдо дўкони ўғрилари юқори синф ўқувчилари экани аниқланди

Шу йилнинг 6 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида яшовчи, “Ноозиқ-овқат” дўкони раҳбари, М.М. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 4 ноябрга ўтар кечаси номаълум шахс Янгийўл шаҳар Наврўз маҳалласида жойлашган дўконига эшик қулфини бузиб кириб, у ердан умумий қиймати 21 млн. 800 минг сўмлик 50 дона турли хилдаги мобиль телефонларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Янгийўл шаҳар Рамадон маҳалласида яшовчи 12-сонли ўрта мактабнинг юқори синф ўқувчилари Ш.Н. ва Д.М.лар содир этганликлари аниқланиб ушланганлар.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1