АсосийJamiyat

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида янги хизмат тури йўлга қўйилди

'Ягона интерактив давлат хизматлари порталида янги хизмат тури йўлга қўйилди'ning rasmi

Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёрдамида «Ихтисослашган сўйиш корхоналарининг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқлиги ҳақида ветеринария-санитария хулосасини олиш» имкони яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 февралдаги «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-2750-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги «Давлат ветеринария хизмати тизимида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 139-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ихтисослашган сўйиш корхоналарининг ветеринария меъёрларига мувофиқлиги ҳақида хулосани олиш учун ариза юбориш имкони тақдим этилди.

Хулосани 7 иш куни давомида олиш мумкин.

Хулоса ким томонидан тақдим этилади?

Туман ёки шаҳар ветеринария бўлими my.gov.uz орқали мурожаат этувчининг илтимосига биноан тегишли хулосани беради.

Бу қандай ишлайди?

1-қадам. Хизматдан фойдаланиш шартлари билан танишиш.

2-қадам. Мурожаатчи ҳақида маълумот тўлдирилади.

3-қадам. Сўйиш корхонасининг жисмоний манзили ҳақида маълумот тўлдирилади.

- Ҳудуд танланади;

- Туман танланади;

- Амалдаги фаолият кўрсатиш манзили кўрсатилади;

- Ихтисослашган сўйиш корхонасининг жойлашиш схемаси юкланади;

- «Сиз бинонинг эгаси ҳисобланасизми?» белгиланади;

- Бинога эгалик ҳуқуқи ёки ижарани таслиқловчи шунингдек, ихтисослашган сўйиш корхонаси хоналарининг қурилиш, техник ва ишлаб чиқариш тавсифи тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси юкланади.

    Бошқа янгиликлар