1

Ўзини қурилиш корхонаси раҳбари сифатида таништириб, фирибгарлик қилган шахс ушланди

ЖИНОЯТ 18.11.2018, 13:04
Ўзини қурилиш корхонаси раҳбари сифатида таништириб, фирибгарлик қилган шахс ушланди

2018 йил 17 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Сергели туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, шу йил 5 ноябрь куни Сергели 3-даҳада яшовчи Ж.Х., фуқаро Г.А. (исмли аёл) ва С.М.ларга ўзини қурилиш ишлари билан шуғулланувчи “Bama Biznes” МЧЖ раҳбари деб таништириб, ушбу жамият томонидан қурилаётган икки хоналик уйлардан олиб беришликни ваъда бериб, алдов йўли билан улардан 40 млн. сўм пули ва “Спарк” русумли автомашинасини олиб, автомашинани 50 млн. сўмга сотиб юборган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, натижада берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжи йўлида ишлатиб юборган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ж.Х. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1